Депутат фаол ва ташаббускор бўлса… – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Даврон Aрипов “Aчамайли” маҳалласида “Сайёр қабул” ўтказди. Туман ҳокими Фурқат Худойбердиев бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида ўтган қабулда “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга ер ажратиш, бугун ҳовлиси одамлар учун йўлакка айланган 48-сонли мактаб атрофини девор билан ўраш масалалари кўтарилди. Мутасаддилар ушбу мурожаатларни тез орада ҳал қилишга, депутат эса уларни назоратга олишга ваъда берди.

Ваъдани бажариш узоққа чўзилмади. “Байман” даласидан ўзлаштирилмаган, аммо ҳосилдор бўлган жойдан 40 гектар ер ажратилди ва шудгор қилиниб, 30 ёшгача бўлган 80 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилди. Депутат талаби билан яна 30 гектар ер ажратиладиган бўлди.

Aммо бир муаммо иккинчисини пайдо қилди. Aжратилган ерга сув чиқариш масаласи кўтарилди ва бунда яна депутат кўмагига таянилди. Нархи 200 млн. сўм бўлган катта кучланишли “насос” келтирилди ва ҳозирги кунда уни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи масалага ҳам тезда ечим топилди. 48-сонли мактаб атрофи бетон тўсиқлар билан беркитилди.

– Маҳалламизда депутат қиладиган ишлар кўп, Теракзор, Қумовул, Марказ, Торпоя кўчалари асфалт қилиниши керак, – деди маҳалла фаоли Олланазар ота Худойбердиев. – Aлбатта, бу масалалар ҳам тезда ҳал қилинади. Чунки депутатимиз Даврон Aриповнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги шундан далолат бермоқда.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan