Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Жиззах вилоятидаги ижроси ўрганилмоқда.
Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, муаммо ва камчиликларни жойига чиқиб аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўришдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўрганиш ишларига 15 га яқин вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳам жалб этилган.
Бундан ташқари, Ишчи гуруҳи томонидан ёшлар билан бевосита суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Ўрганиш натижалари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама этилиши назарда тутилган.


www.senat.uz