Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги Executive Education (“Олий бошқарув таълими”) факультети очилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) 2022 йил 23 май куни янги Executive Education (“Олий бошқарув таълими”) факультети очилиши маросими бўлиб ўтди.

Унда Узбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, давлат ва хусусий компаниялари топ-менежерлари,  Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар раҳбарлари, миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирнинг очар экан, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори С.Сафоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг давлат органлари рахбар ходимларини, давлат компаниялари ва хусусий бизнес топ-менежерларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан модернизация қилиш ташаббуси доирасида жаҳоннинг етакчи университетлари тажрибасидан келиб чикиб, ЖИДУ Executive Education факультети ташкил этилганлигини таъкидлади.

Янги факультет фаолиятининг асосий йўналиши раҳбар ҳодимларни замонавий бошқарув ва бизнес юритиш усулларига ўргатиш, рақобатни ошириш, жаҳон савдо
ва инвестиция фаолиятининг замонавий тенденциялари ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларида энг янги технологияларни жорий қилиш тажрибаси билан яқиндан таништиришни назарда тутади.

Executive Education ўқув дастурларини ташкил этишга АҚШ, Европа, Япония, Жанубий Корея ва Сингапурнинг етакчи университетларининг профессор ва мутахассислари ҳамда таълим соҳасидаги замонавий “ноу-хау”лари жалб этилмоқда. Яқин кунларда янги факультетда “Етакчилик ва стратегия. Бошқарув тамойиллари”; “Замонавий саноат сиёсати”; «Корпоратив бошқарув, молиявий менежмент» каби дастурлар амалга оширилади.

Ушбу йўналишдаги пилот лойиҳа доирасида ЖИДУнинг Executive Education факультетида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда жорий йил 23-27 май кунлари “Хорижий инвестицияларни жалб этиш.

Халқаро инвестиция ҳуқуқи ва арбитраж” мавзусида Глазго университети профессори Кристиан Тамс ва Оксфорд университети профессори Антониос Цанакопулос иштирокида ўқув дастури ташкил этилди. Мамлакатимиз ҳудудларидан  шаҳар ва туманларнинг раҳбарлари, Ўзбекистоннинг йирик давлат ва хусусий компанияларининг топ-менежерлари ўз малакасини оширади.

Ўқув жараёни интерактив семинар ва суҳбат шаклида,  халқаро амалиётдаги мисоллар – кейслар асосида Ўзбекистон шароитини эътиборга олган ҳолда олиб борилади. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг Кореянинг чет эл инвесторларини жалб этиш ва улар билан иш олиб бориш тажрибасини алоҳида кейслар асосида тақдим этади.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг Кореянинг чет эл инвесторларини жалб этиш ва улар билан иш олиб бориш тажрибасини алоҳида кейслар асосида тақдим этади.

Дастур иштирокчиларига Буюк Британия профессорлари томонидан тасдиқланган сертификатлар топширилади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan