Ўзбекистон – Япония: дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2021 йил 10 январь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришилгани таъкидланди. 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг кунчиқар юртга ташрифи алоқалар ривожланишини янги даражага кўтарди.

Томонлар савдо, инвестициялар, иқтисодиёт, сиёсат, таълим, маданият соҳаларидаги муносабатлар, шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Япония парламенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни илдам ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.


Икки томонлама муносабатлар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида қурилгани таъкидланди. Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йиллиги нишонланади.

Таъкидланганидек, ушбу шонли сана муносабати билан парламент аъзолари, икки мамлакат вазирлик ва идоралари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компаниялари ва ваколатхоналари вакиллари иштирокида парламентлараро конференция бўлиб ўтади.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan