Ўзбекистон кўзи ожизлар тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Ҳозирда мамлакатда 72 мингдан ортиқ кўзи ожиз инсонлар истиқомат қилади.

Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Бу президентнинг 12 январдаги қарорида қайд этилган, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатга мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини эса Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари таъминлайди.

Маълумот учун, Ўзбекистон аъзо булаётган мазкур шартномаси 2013 йилнинг 27 июнь куни Марокашда қабул қилинган бўлиб, 2016 йилнинг 30 сентябрида кўчга кирган. Шартнома Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуки бўйича тизимнинг бир қисми саналади.

ЎзАнинг 11 декабрдаги маълумотига кўра, бугунги кунда республикада 72 мингдан ортиқ кўзи ожиз инсонлар яшайди. Уларнинг 52 минг нафарга яқини китобхон. Мамлакатда кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган 138 та кутубхона мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» «Тошкентда кўзи ожиз пиёда бўлиш қандай?» мавзусида мақолани эълон қилганди. Унда Тошкент шаҳрида кўзи ожиз пиёдалар учун қулай инфратузилма яратилмагани, яъни йўлларда тактил плиталар ва овозли светофорларнинг йўқлиги кўзи ожиз инсонлар учун қанчалик хавф ва қийинчилик тўғдириши борасидаги муаммолар кўтарилганди.

www.gazeta.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan