Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури ҳамкорлигида давра суҳбати – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 25 май куни “Тараққиёт стратегияси” марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилади.

Унда ташкилотчиларнинг, шунингдек, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, академик ҳамжамият вакиллари, Институт илмий экспертлик кенгаши аъзолари, миллий экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил экспертлар ва иштирок этишга қизиқиш билдирган фуқароларни қуйидаги ҳавола бўйича онлайн қатнашишга таклиф этамиз:

➡️ https://us06web.zoom.us/meeting/register/tZAtcO-upj0pGNOoRWwzF45fr3uTDEt-m0Ru

Онлайн қатнашиш учун талаблар: расмий рўйхатдан ўтиш (иш жойи, лавозими, Ф.И.О кўрсатилган ва белгиланган бошқа талабларга амал қилган ҳолда).

Қўшимча маълумот олиш учун: (71) 239-35-57

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan