Зомин тумани Санитария эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарининг ўз ходимларига нисбатан хақоратомуз ва қўпол муносабати ўрганилмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Шу кунларда “Жиззах вилояти Зомин тумани Санитария эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарининг ўз ходимларига нисбатан хақоратомуз ва қўпол муносабати” деб тарқатилган аудиоёзув ижтимоий тармоқлар ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов томонидан мазкур ҳолат бўйча қонуний ечим топиши назоратга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 15 кун муддатда ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраб мурожаат хати юборилди.

Текширув натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan