Жорий йилнинг 6 апрель куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари “Мамлакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Маҳкамов жавоб беради.
Мазкур тадбир youtube видеохостинги орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
www.parliament.gov.uz