Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алиханов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқала туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Сенатор дастлаб туман ҳокими С.Авезов билан учрашиб, туманда рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларни кўздан кечирди. Шу билан бирга, шароити оғир маҳаллалар рўйхатига киритилган маҳаллалар билан танишди.
Шундан сўнг тумандаги бир қатор инвестициявий лойиҳаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Жумладан, “Кичик Гулдирсин”, “Қизилқум”, маҳаллаларида бўлиб, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маҳаллада чорвачилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаларини кўздан кечирди ҳамда уларни сифатли ва ўз муддатида ишга тушириш бўйича зарур тавсияларини берди.
Яна бир жиҳат. Халқимизда поклик – саломатлик, қут-бараканинг асосий омили сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, атроф-муҳит мусаффолиги, шаҳар ва қишлоқлар ободлиги, кўча ва гузарларнинг саранжом-саришталигини таъминлаш азалий қадриятлардан саналади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Б.Шарипов ва халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати К.Мукаррамова Учқудуқ туманидаги “Йўлчилар”, “Шалхар” ОФЙдаги хонадонларда бўлиб, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла”дастури бўйича тушунтиришлар беришди ва ободончилик ишларида бутун маҳалла аҳлини фаол бўлишга чақиришди.

www.senat.uz