Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Самарқандда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Аввал хабар берилганидек, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок расмий ташриф билан мамлакитимизда бўлиб турибди.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига келди.

Мартабали меҳмонни “Самарқанд темир йўл вокзали”да вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Пак Бён Сок ва Корея делегацияси аъзолари Самарқанднинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan