Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳаси бўйича мудофаа вазирининг ўринбосари
З. Бозорбоев маъруза билан чиқди.
Мазкур лойиҳа билан қонун ҳар қандай вазиятда ва барча учун баробар ҳамда бажарилиши мажбурийлиги принципи мустаҳкамланмоқда. Лойиҳа билан бугунгача қонуний тартибга солинмаган айрим ҳолатлар учун жавобгарлик қоидалари белгиланмоқда. Жумладан, сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўтаётган фуқароларнинг ҳарбий йиғинлар ўтказилаётган даврда давлатга етказган зарари учун моддий жавобгарлиги белгиланяпти.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлатга етказган зарари учун моддий жавобгарлик, шу жумладан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган фуқароларнинг ҳарбий йиғинлар ўтказилаётган даврда улар томонидан давлатга етказилган зарари учун моддий жавобгарликни қонун билан белгилашга имкон беради.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
www.parliament.gov.uz