27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти жамоаси жамиятнинг кўзгуси бўлган барча журналистлар, блогерлар, қолаверса ахборот хизматларида фаолият юритаётган ходимларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Уларнинг ҳар қандай шароит ва вазиятда аҳолига холис, тезкор ва ишончли ахборотни етказиш, юртимиздаги ислоҳотлар моҳиятини ва жараёнларини ҳар томонлама, шаффоф ёритиб бориш йўлидаги профессионал фаолияти ва хизматлари таҳсинга лойиқ.

Фурсатдан фойдаланиб, соҳа фидойиларига шаффофликни ва адолатни таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий демократик ижтимоий давлат асосларини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни шакллантириш борасидаги хизматларида омад ва зафарлар, оилавий тинчлик ва хотиржамлик, фаолиятларида ҳамиша холислик ва ҳаққонийлик маёқ бўлишини тилаб қоламиз.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan