Йил бошидан бери маҳаллий Кенгашлар томонидан 38 та туманда тадбиркорлар фойдасига 0,5 гача камайтирувчи коэффициент қўлланилган – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда мол-мулк солиғи маъмурчилиги, “E-Aktiv” тизими ва ҚҚС тўловчилар, риск профили билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Дарҳақиқат, ўша хабарларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тадбиркорлар манфаатларини ифода этмаётгани, хусусан, мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланмаётгани маълум қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича 1 квадрат метр учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентни қўллаш ваколати берилди.

Мазкур ваколат доирасида бугунги кунга қадар халқ депутатлари Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари Кенгашлари томонидан 38 та туманда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича энг кам қийматга 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентларни қўллаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган. Айни вақтда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Маҳаллий Кенгашлар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича белгиланган коэффициентларни қонун нормаларига мувофиқ камайтириш ваколатидан кенг фойдаланиши, бу борадаги ишларни ташкил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиши юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қонунчиликда белгиланган ваколатлардан самарали фойдаланиш бўйича маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда доимий равишда иш олиб борилади.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan