Унда халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши аъзолари тўғридан-тўғри, Тошкент вилоятининг қолган туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари видеоалоқа воситаси орқали иштирок этмоқда.
Учрашув давомида янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Давлат раҳбари томонидан 2021 йил 6 июль куни имзоланган «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш тўғрисида»ги 6257-Фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори мазмун-моҳияти, шунингдек республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг халқаро ҳамжамиятлар томонидан эътироф этилаётгани борасида сўз бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
www.senat.uz