Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Чхоль-Кю Хван ва МДҲ давлатлари Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши ижрочи котиби В.Зимин кириш ва табрик сўзлари билан очиб беришди.
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлари доктори, профессор Ф.Отахонов ўзининг “Прокуратуранинг конституциявий мақоми ва қонунийликни таъминлашдаги роли ” мавзусидаги маърузасида прокуратура органларининг конституциявий орган сифатидаги мақоми, уларнинг конституция ва қонун устунлигини таъминлашдаги ўрни, прокуратура тизими ва фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан асослантирилган маълумотларни берди.
Байрамона руҳда ва юқори савияда ўтган конференция ишида тегишли қонунчилик ва соҳа фаолиятини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикрлар алмашилди.
Тадбир якуни бўйича анжуман материаллари тўплами нашр этилиши белгиланди.