Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Отахонов Фозилжон Хайдарович «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди. – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Шу муносабат билан, Институт жамоаси билдирилган юксак ишонч ва эътироф учун Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорчилик билдиради.

Институт жамоаси Муҳтарам Президентимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги ислоҳотларини амалга оширишда, олийжаноб халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида, шунингдек миллий парламентимизнинг энг яқин кўмакчиси сифатида самарали меҳнат қилиб, билдирилган юксак ишончни оқлайди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan