Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига янги раис тайинланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг навбатдаги ялпи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда »Даракчи» мухбири хабар берди.

Кун тартибига қўйилган масалалардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўзгариши муносабати билан янги раис номзоди илгари сурилди. Ва бир овозда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Шаҳноза Жолдасова номзодлиги маъқулланди.

Маълумот учун, Шаҳноза Жолдасова Батировна Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Парламент ҳуқуқи ва парламентаризм масалалари тадқиқот шўъбаси бош илмий ходими сифатида фаолият юритмоқда.

www.darakchi.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan