Хусусан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Қонунчилик палатасида кўрилаётган “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан тегишли қўмиталарга топшириқлар тақсимланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига Ёшлар парламентининг муносиб тайёргарлик кўриши юзасидан ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва бу юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди.

Мажлисда шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Кўпчилик овози билан Шаҳноза Жолдасова Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди. У бунгача Ёшлар парламенти раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
www.parliament.gov.uz