Жорий йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда “Гендер статистикасини юритиш” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзолари, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ушбу соҳада фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этди.

Тадбир аввалида Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари сўзга чиқиб бу йўналишда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот бериш билан бирга соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қатор таклифларни илгари сурди.
Мазкур вебинарда халқаро меҳнат стандартлари қоидалари, меҳнат муносабатларида гендер статистикасини юритишнинг ўзига хос масалалари, меҳнат қонунчилигида хотин-қизлар учун белгиланган кафолатлар билан боғлик масалалар муҳокама қилинди.

Қолаверса, Ҳалқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари Умберто Каттанео ва Флоренция Боннет, Розалия Вазкез-Альвареснинг ушбу мавзудаги тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида вебинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда мавзуга доир мисоллар ва реал ҳолатлар билан танишиб, ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ва халқаро мутахассислар соҳадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашдилар.
www.senat.uz