Бугунги кунда Ўзбекистонда парламентаризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хорижий мамлакатларнинг ОАВ эътиборини ҳам ўзига тортмоқда.
Жумладан, Покистоннинг етакчи нашрларидан бири ҳисобланган «National Herald Tribune» газетасининг 23 ва 24 апрель кунлари нашр этилган сонларида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар доирасида қисқа вақт ичида парламентаризмни ривожлантириш борасида эришилган натижаларга бағишланган таҳлилий мақола ёритилган.
Мақолада Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда парламентнинг ваколатлари ва иштироки сезиларли даражада кенгайгани ҳақида маълумот берилган. COVID-19 пандемиясига қарамай, мамлакатда парламент фаолияти нафақат тўхтаб қолмади, балки ўтган йилларга нисбатан анча фаоллашди.