Сенат Раиси бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Наманган вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Наманган вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, аҳолиси билан бевосита мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммолар, секторлар кесимида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган оилалар билан олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Поп туманига борди.

Дастлаб Сенат Раиси туманнинг Чодак ҳудудида жойлашган “Янги Чодак Серҳосил Боғлари” кооперативи билан танишди.

Умумий қиймати 4 млрд.сўм миқдордаги интенсив боғ йиллар мобайнида самарасиз ётган ерларда яратилган. Бунинг учун 450 гектар ер ўзлаштирилиб, ҳозирда 100 гектар ерга 51 минг дона 4 хил навдаги ўрик кўчатлари экилган. Шунингдек, 15 минг мсиғимдаги мембрана ҳовузлари, 100 гектар ер майдонига эса сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган.

Ушбу ерлар ўзлаштирилиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган 100 нафар ўғил-қизларга 1 гектардан серҳосил кўчатлар экилган боғлар берилган.

Сенат Раиси Т. Нарбаева ёшлар билан учрашди. Суҳбат давомида улар томонидан билдирилган таклифларни эшитиб, ўз тавсияларини берди.

Шундан сўнг парламентнинг юқори палатаси Раиси Поп тумани 1-сектор ҳудудидаги “Яккатут” маҳалла фуқаролари йиғинига борди.  Бу ерда маҳалла раиси ва фаоллар билан маҳаллабай тизими “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар бўйича суҳбатлашди.

Ўрганиш давомида Сенат Раиси маҳалла биносида ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, ишсиз бўлган 15 нафар аёлларни иш билан таъминлаган Мастурахон Ниёзованинг иш фаолияти билан танишди.

Шунингдек Т. Нарбаева “Яккатут” маданият маркази биносида ушбу ҳудудда “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига киритилган маҳалла аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди.

Сенат Раиси бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Наманган вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan