Тошкент шаҳрида Сенат Кенгаши қарорлари ижроси юзасидан ўқув семинар ўтказилди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан ҳудудларга хизмат сафари уюштирилиб, Сенат Кенгаши қарорлари ижролари ўрганилмоқда.

Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туманлар Кенгашлари депутатлари учун семинар ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар, депутатлар, Кенгашлар ҳузуридаги доимий комиссиялар раислари, молия вазирлиги мутахассислари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш каби масалалар юзасидан сенаторлар ҳамда мутахассислар томонидан депутатларга атрофлича тушунтириш берилди.

Шунингдек, семинарда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ҳамда “Халқпарвар” комиссиялар фаолиятига кўмаклашиш борасида ҳам фикр юритилди.

Кун тартибидаги масалалар савол-жавоб ва қизғин муҳокамалар бўлди.

Шундан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди. Хусусан, уларга маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлашнинг қонуний асослари ва тартиб-таомили ҳақида тушунтириш берилди.

Бундан ташқари сенаторлар томонидан депутатларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун тайёрланган туман(шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан назоратни ташкил этиш бўйича,  минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Кенгаш қарори ижросини ташкил этиш бўйича уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўлланмалар тақдим этилди.

Семинар сўнггида кун тартибида кўтарилган масалалар доимий Сенат назоратида бўлиши таъкидланди.

Сенторларнинг юқоридаги масалалар юзасидан Тошкент шаҳридаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan