2022 йилнинг 12 июль куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ҳиндистонга ташриф буюрди. – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ташриф давомида Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири ва маданият ишлари давлат вазири Минакаши Лекхи билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўз навбатида, Минакаши Лекхи мазкур ислоҳотлар жараёнига ижобий баҳо бериб, уларнинг мамлакат ривожидаги муҳим аҳамиятини қайд этди.

Томонлар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилишди. Мазкур йўналишларда олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ҳукуматлари ўртасида 2021—2025 йилларга мўлжалланган Маданий алмашинув дастури бандларининг самарали ижроси икки мамлакатнинг амалий ҳамкорлиги учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, Ф.Сидиқов Ҳиндистон Сайлов комиссияси раиси Ражив Кумар билан ҳам учрашди.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Ҳиндистон Сайлов комиссияси Осиё сайлов органлари ассоциациясининг (ААЕА) 2022—2024 йиллар учун раиси ҳисобланади.

Ражив Кумар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ижобий баҳолаб, бу борада у мамлакат миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш, уни умум эътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилган тизимли ишлар, хусусан, Сайлов кодекси қабул қилинганини алоҳида таъкидлади.

Шу куни мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги Элчихонасида конституциявий ислоҳотларга бағишланган “Конституциявий ислоҳотлар – Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари муҳим қадам” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Хайрулла Рўзметов ҳам иштирок этмоқда.

www.mfa.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan