Бухорода халқаро форум бошланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” масалаларига бағишланган халқаро форум бошланди. 

Форумда Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Парламентлараро иттифоқ Бош котиби иштирок этади. Шунингдек, Европа парламенти ҳамда Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон каби ўнлаб мамлакатлар парламентлари аъзолари ҳамда қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар вакиллари қатнашади.

Халқаро форумнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

— Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли;

— Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

— Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш;

— Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки;

— Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти;

— Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш.

Форум якунида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик бўйича Бухоро декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan