“Жамоатчилик назоратида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асослари ва амалий механизмлари” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбати бўлиб ўтди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда “Жамоатчилик назоратида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асослари ва амалий механизмлари” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Ш.Бафаев, Қонунчилик муаммолари институти директори Ф.Отахонов, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) У.Мухаммадиев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А.Юнусова, “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Э.Туляков, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.Ходжаева, USAID нинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури маслаҳатчиси Р.Назарова, Ўзбекистон ННТлари миллий ассоциацияси директори Н.Алимов ва шу каби ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида асосан “Жамотчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг амалиётга тадбиқ этилишида ННТларнинг ролини ошириш ва жамоатчилик назоратида ННТлар иштирокини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди ва унда 2019 йил 15 декабридан 2020 йилнинг 15 декабригача мўжалланган “ННТларнинг “Жамотчилик назорати тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш” ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари фаолиятининг мониторинг қилиш лойиҳаси натижалари иштирокчилар муҳокамасига тақдим этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги ННТларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотларда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати ва мониторинг олиб боришни янада оширишдан иборат бўлди. Шунингдек, давра суҳбати доирасида Қонунчилик муаммолари институти директори Ф.Отахонов “Жомоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун бўйича ўз фикрларини билдирган ҳолда жамоатчилик назорати олиб боришни тизимли йўлга қўйиш ва мазкур соҳага оид илмий тадқиқотлар олиб боришни янада ривожлантириш ва илмий адабиётлар кўламини кенгайтириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир якунида ННТларнинг жамоатчилик назорати соҳасидаги самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan