Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”ни амалга оширишга оид ПФ-5953-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2021 йил 25 мартдаги №818-сонли қўшма қарори асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўқув маркази ташкил этилди.
Ўқув марказ фаолиятининг асосий йўналишлари:
Хорижий мамлакатларнинг парламентлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари билан биргаликда депутатлик корпуси ва сенаторлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мутахассисларининг кўникмалари, малакаси ва салоҳиятини ошириш бўйича ўқув дастурларини рўёбга чиқариш;
Қонун ижодкорлиги, парламент назорати, фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш ва халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш юкини мақбуллаштириш;
Тегишли йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ичида ва унинг ташқарисида масофавий ўқитиш учун таълим модуллари ва дастурларини ўз ичига олган ҳамда “Электрон парламент” тизими билан интеграциялашган “онлайн” тизим яратишдан иборат.