Институтнинг 2018 йилдаги фаолияти ҳақида – Қонунчилик муаммолари институти

 

2018 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Институтни ташкил этишга доир Олий Мажлис палаталарининг қароридан келиб чиқиб, Институт томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди.

I. Қонунчилик муаммоларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар:

0 та
қонун лойиҳаси
0 та
Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси;
0 та
қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари
0 та
ахборот-таҳлилий материаллар

 

Хусусан:

 

II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар:

Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида 150 дан зиёд ахборот-таҳлилий ва бошқа материаллартайёрланди.

Жумладан:

Шу билан бирга, депутатлар ва сенаторлар фаолиятига услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ўзбек ва рус тилларида «Парламент назорати схемаларда» номли амалий қўлланма тайёрланди ва уларга тарқатилди.

III. Ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепцияларини ишлаб чиқиш йўналишида амалга оширилган ишлар:
Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги долзарб муаммоларни бартараф этиш, қонунчиликни тизимлаштириш, янги ҳуқуқий институтларни жорий этиш мақсадида қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепциялари ишлаб чиқилди.

Жумладан:

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунчиликдан қулай ва самарали фойдаланиш мақсадида Тадбиркорлик фаолияти кодекси концепцияси лойиҳаси тайёрланди.

IV. Хорижий парламентлар иши тажрибаси, унинг самарали шаклларини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар:
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий парламентлар иши тажрибасини, миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш йўналишида ҳам муайян ишлар қилинди.

Хусусан:

 

0 та
чет эл делегациялари қабул қилинди;
0 та
давлатга хизмат сафарлари уюштирилди;
0 дан
зиёд халқаро ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди;
0 та
халқаро семинар, давра суҳбати ва конференциялар ўтказилди.

Корея Республикаси, Туркия, Германия, Шимолий Ирландия ва Қирғизистон парламентларининг тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди. Институт томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Германиянинг Фридрих Эберт, Конрад Аденауэр, Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фондлари (IRZ), Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Буюк Британиянинг Вестминстер демократия фонди (WDF) каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро яқин ва самарали ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилгани тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этди.

V. Миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, уларни қонунчиликка имплементация қилиш бўйича амалга оширилган ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг:

VI. «Mening fikrim» веб-портали фаолияти, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан мулоқот йўналишида амалга оширилган ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш мақсадида Интернет тармоғида махсус «майдон»лар яратиш бўйича билдирган ташаббуси асосида «Mening fikrim» веб-портали2018 йил 20 апрелда ишга туширилди ва Институт унинг модератори этиб белгиланди. 2018 йил давомида веб-порталга фуқаролар томонидан 2 000 га яқин электрон жамоавий мурожаат келиб тушди. Улардан таълим, қурилиш, тадбиркорлик, туризм, cоғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик каби соҳаларга оид 190 дан зиёд жамоавий мурожаат веб-порталга жойлаштирилди. 7 та жамоавий мурожаат етарли овоз тўплади. Фуқаролар томонидан 21 000 дан зиёд изоҳлар қолдирилди.

Шунингдек, мамлакатимиздаги нуфузли ташкилотлар ва уларнинг илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2018 йил давомида Бош прокуратура Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси каби бир қатор илмий тадқиқот муассасалари, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланганлиги қонун ижодкорлиги жараёнининг янада ривожлантирилиши, қонунчиликни тизимлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳамкорликда амалга ошириш имконини берди. Яна бир муҳим масала – оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида Институт томонидан 640 маротаба турли телеканаллар ва 320 маротаба радиоларда чиқишлар қилинди. Институт фаолияти тўғрисида, қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий-ижтимоий масалалар бўйича ахборотлар Facebook ва Telegram ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги саҳифалар орқали аҳолининг кенг қатламига етказиб борилди.