Тадбирлар – Парламент тадқиқотлари институти
Тадбирлар Янгиликлар

Қонун ижодкорлиги жараёнларида жамоатчилик ролини ошириш демократик ислоҳотлар асоси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлар бўйича дастури билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 2-3 август кунлари “Қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштироки: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – фуқаролик […]

Тадбирлар Янгиликлар

МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 9 июлда “Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асослари, принциплари, […]

Тадбирлар Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2021 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори Ф.Отахонов, Илмий ҳамкорлик ва халқаро алоқалар шўъбаси бош илмий ходими Ж.Худоберганов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили М.Димовска, Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастурининг Самарали бошқарув, сиёсат ва коммуникациялар кластери раҳбари К.Мухамедханова, Давлат сиёсий масалалари бўйича БМТ […]

Тадбирлар Янгиликлар

Пандемия ва ундан кейинги даврда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

2021 йил 25 февраль куни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш: пандемия ва ундан кейинги даврда уларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш, пандемия даврида қийинчиликларга учраган тадбиркорларга […]

Тадбирлар Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: Давлат идоралари дастурдаги вазифаларни қунт билан, илм билан, ақл билан бажарса, кескин ўзгариш бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган эди. Шу борада тайёрланган дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, 2 мингдан зиёд таклифлар, фикр-мулоҳазалар […]

Тадбирлар Янгиликлар

Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида хорижий давлатлар билан парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  Мамлакатимизнинг чет эллардаги элчиларимиз билан Қонунчилик палатасида 5 январда бўлиб ўтган учрашувда ҳам ушбу масалага алоҳида тўхталиниб, улар хизмат қилаётган давлатлар парламентлари билан Олий Мажлиснинг алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган […]

Тадбирлар Янгиликлар

“Парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг маърузачилари ва фаол иштирокчилари сертификатлар билан тақдирландилар

2021 йил 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда анъанавий ва масофавий тарзда ўтказилган “Парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг маърузачилари ва фаол иштирокчилари сертификатлар билан тақдирландилар. Share on facebook […]

Тадбирлар

«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборот-таҳлилий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, Қонун нормаларининг аксарияти умумий тусга эга бўлиб, Фуқаролик кодекси нормаларини такрорлаган. Шунингдек, темир йўл транспорти соҳасига оид аксарият ижтимоий муҳим масалалар тизимлаштирилмаган, катта ҳажмдаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга […]

Мақолалар Тадбирлар Янгиликлар

Ҳаракатлар стратегиясини 2021 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 19 октябрь куни 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2021 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларига доир бўлимини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.