ССВ раҳбари ойлиги харажатларига етмаётган шифокорларга «беморга меҳр билан ёндашсангиз, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида таклиф билдирганди. Антикоррупция агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашига кўра, бу мамлакат сиёсатига зид ҳаракат ва тизимга халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Фарғонада тиббиёт ходимлари ва ОАВ вакиллари билан учрашувда «беморга меҳр билан ёндашсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб […]
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши соғлиқни сақлаш вазирининг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида билдирган муносабатига эътироз билдирди. Шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга соғлиқни сақлаш вазирининг «Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади» мазмунида билдирган муносабати видеоси ижтимоий тармоқларда тарқади ва […]
6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда […]
2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон EIU «Демократия индекси»да бир поғона кўтарилиб, 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Мамлакатда демократияга берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади ва бу кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ. Британиянинг The Economist Intelligance Unit тадқиқот ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган Democracy Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 167 мамлакат ичида 149-ўринни эгаллади. 2021 йилда бу мамлакат рейтингда 150-поғонани эгаллаб турганди. […]
Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Стокголмда парламентнинг халқаро бўлими (Риксдаг) маслаҳатчиси Мартин Брозек билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Швеция парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Риксдаг делегациясининг 2020 йилда мамлакатимизга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Швеция парламентларидаги Дўстлик гуруҳлари орқали алмашувларни фаоллаштириш, шунингдек, […]
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 2-мақсадида халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш, 3-мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш белгиланган. 7-мақсадида эса мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, жумладан, парламент палаталарида ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, […]
Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази ҳамда Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ҳудудий вакиллик органи депутатларининг малакасини ошириш мақсадида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш” мавзуида махсус ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирни […]
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари 2022 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Global textile infinity” кластерининг ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишган эди. Ўшандаги кўрсатмалар асосида лойиҳа жадаллаштирилиб, декабрда ишга туширилди. Бу галги ташрифда Қўштепа туманидаги мазкур тўқимачилик корхонаси кўздан кечирилди. Бу ерда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни […]
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Бу маҳаллада 3 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Оилалар ердан унумли фойдаланишнинг ҳадисини олган. Кейинги йилларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида паррандачилик, узумчилик, иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида тўқимачилик корхонаси, озиқ-овқат дўконлари ва устахоналар бор. Ўтган йили […]
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди. Умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж […]
Шиддат билан ривожланиб бораётган халқаро майдонда ҳар бир давлатнинг яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш омили ҳар қанчонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги Ўзбекистон шароитида Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олинди. Шу ўринда Президентимизнинг ташаббуслари билан илгари сурилган ғоялар ва […]
30 январь, Тошкент шаҳри. Анъанадагидек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди. Эл фидойиларини унутмаслик, яхши ишларини эслаш ва қадрлаш миллатнинг […]
“Мўъжизакор юрт”, “Осиё йўлбарси” каби атамалар билан аталадиган Сингапур қисқа фурсатда энг қашшоқ давлатдан дунёдаги энг тараққий этган давлатлар қаторига қўшилди. Кўплаб соҳаларда ўз тажрибасига эга бўлди. Маълумки, шу йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга ташриф буюрган эди. Учрашувлар давомида кўплаб ҳамкорлик битим ва келишувлари имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик […]
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар. Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президенти ва халқини ҳар доимгидек самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди. – Давлат ташрифимиз Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигида ўтаётгани рамзий маънога эга, – деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон раҳбари […]
Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди. Айни дақиқаларда […]
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади иш ўринларини кўпайтириш ва камбағалликни қисқартиришдир. Бу борадаги манзилли ишлар натижасида ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. 1 миллион аҳоли касб-ҳунарга ўқитилиб, иш бошлашига кўмаклашилиб, […]
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг энг муҳими, шубҳасиз, давлат бошқаруви билан боғлиқ маъмурий ислоҳотлар ҳисобланади. Хўш, маъмурий ислоҳотларнинг аҳамияти нимада? Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларнинг янги босқичи 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниши билан боғлиқ. Унга кўра, давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш давлат ва […]
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида “Коррупциясиз соҳа”лойиҳасининг ижро этилиши: мавжуд муаммо ва режалар” мавзусидаги мулоқот бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди. Жумладан, Коррупцияга қарши […]
Тиббиёт соҳасида коррупциявий омилларни келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш тизимини коррупция иллатидан холи қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган чораларни амалга ошириш мақсадида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамдат Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан қуйидагиларни амалга оширишга келишиб олинди: 1. Соҳада коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда жамоатчиликка ва ОАВ […]