🏛Академик А.Саидов раҳбарлигида тайёрланган “Жаҳон конституциялари” номли китобнинг Ўзбекистонда айни конституциявий ислоҳотлар амалга оширилаётган бир даврда чоп қилингани ҳам рамзий сиёсий аҳамият касб этади. 🔰Ўқувчи мазкур асарни ўқир экан, Конституцияни янгилашнинг заруриятлари нималардан иборат эканлиги тўғрисида аниқ ва асосли жавобларга эга бўлади.
Мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳот жараёнларининг янги босқичи бошланмоқда. Жорий йилнинг 1 августигача умумхалқ муҳокамасидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси яқин орада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси кун тартибига олиб чиқилади. Қонун лойиҳасининг матни тайёр бўлиши билан депутатлар муҳокамасига киритилади ва халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда референдумга қўйилади. […]
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази илмий кенгашининг шу мавзуга бағишланган халқаро илмий муҳокамаси бўлиб ўтди. Академик ҳамжамият, хорижий экспертлар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари […]
2022 йил 15 август куни Тошкентда “Конституциявий ислоҳотлар: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий муҳокама бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш, “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ, шунингдек, О.Е.Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети […]
2022 йил 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан парламент қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси […]
“Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз”. Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бугун юртимиз бўйлаб улкан тарихий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий аҳамиятга молик конституциявий ислоҳотлар жараёнининг бевосита шоҳиди бўлиб турибмиз. Эътироф этиш керак, мазкур паллада халқимиздаги конституциявий ватанпарварликнинг ёрқин ифодаси намоён бўлмоқда. Ватанпарварлик – ватанга муҳаббат […]
Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар жараёнида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқоти институт жамоаси қуйидаги шакл ва йўналишларда иштирок этмоқдалар (маълумотлар 2022 йил 1 август ҳолатига). Биринчидан, Конституциявий комиссия қарорига мувофиқ, Институт илмий ходимларидан 9 нафари Таклифлар билан ишлаш гуруҳи ва 4 нафари Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи таркибида фаол қатнашмоқдалар. Иккинчидан, Институт ходимлари ўзларининг фаол фуқаролик позицияси ва илмий-экспертлик […]
Маълумки, жорий йилнинг 1 август куни Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси учун ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Бироқ қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар келиб тушиши давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1-2 август кунлари Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан жами 2 345 та таклиф келиб тушган бўлиб, ушбу таклифлар ҳам “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида Конституциявий […]
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳотлар шароитида ювенал юстиция институтини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, халқаро ва миллий экспертлар, Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги академияси, Судьялар олий мактаби, Адвокатлар палатаси, Қонунчилик […]
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда дастлаб Конституциявий ислоҳотлар жараёнининг бориши, Конституциявий комиссия фаолияти ва Президентимизнинг жорий […]
Фарғона туманида ўтказилган «Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати» мавзусидаги тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажонова иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маълумот берди. Учрашувда «Обод» маҳалласи раиси А.Каримхўжаев, «Наврўз» маҳалласи раиси Ш.Ҳайдаров ҳамда маҳалла фаоллари сўз олиб, бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини, асосли таклифларини билдирди. […]
Айни кунларда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, жамоатчилик фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўрганишга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу жумладан, куни кеча Бўстонлиқ ва Қуйичирчиқ туманларида ташкил этилган конституциявий ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги тадбирларда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик […]