Жорий йилнинг24 октябрида халқаро сайлов стандартларига мос тарзда қонуний ва ҳаққоний бўлиб ўтган Президент сайлови том маънода, мамлакатимизнинг ўзи танланган демократик тараққиёт йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаслигини яна бир бор исботлаб берди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Буни сайлов жараёнини холис кузатиб борган халқаро кузатувчилар томонидан берилган юксак баҳолар ва ижобий фикрлар мисолида кўриш мумкин. […]
Демократик ҳуқуқий давлатни қуриш бир неча босқичлардан иборат бўлиб, бу босқичларнинг қандай усуллар ва технологиялар асосида ташкил этилганлиги унинг самарали ва узоқ фаолият кўрсатишига катта таъсир кўрсатади. Ҳар қандай жамиятда демократия тамойилларини жорий этишда сайловларнинг ўрни ва аҳамияти муҳим ҳисобланади. Бошқарувнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, демократия фуқароларнинг манфаатлари ва қарашларини ўзида кўпроқ мужассам этиши билан […]

#Сайлов_2021 Ёш сайловчи ён дафтарчаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамкорлигида Институт бўлим бошлиғи, Парламент Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раисининг ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев иштирокидаги муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган “Ёш сайловчи ён дафтарчаси” нашрдан чиқди. Нашр орқали сайловчилар, айниқса, сайловларда илк бор иштирок этаётган ёшлар […]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан жорий йилнинг 11 сентябрь – 5 октябрь кунлари давомида “Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш акцияси”ни ўтказиш режалаштирилган. Шу мақсадда 2021 йил 11 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида мазкур акцияга старт берилди. […]
Даврийлик тамойилига амал қилган ҳолда вақти-вақти билан сохталаштирилмаган, эркин ва адолатли, очиқ ва ошкора сайловларнинг ўтказилиши бу – мамлакатда демократик тараққиёт йўли танлаганлигининг ёрқин ифодасидир. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида: «Халқнинг хоҳиш-иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асосини ташкил этиши керак, бу хоҳиш-ирода даврий ва сохталаштирилмаган сайловларда ўз ифодасини топиши лозим» деб, мустаҳкамланган. Сайловларнинг даврийлиги ва мажбурийлиги принципи Ўзбекистон […]