“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури муҳокама марказида – Парламент тадқиқотлари институти
Эълонлар Янгиликлар

2021 йил 12 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижалар” мавзусида видеоконференцалоқа режимида давра суҳбати ўтказилади.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Савдо-саноат палатаси, Бош прокуратура Академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази ходимлари, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, Судьялар олий мактаби, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг илмий ходимлари, Институт ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши, Институт қошидаги Ёш қонуншунослар клуби ва Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan