ИНСТИТУТ ВАЗИФАЛАРИ – Қонунчилик муаммолари институти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига юклатилган асосий вазифалар

Институтнинг асосий вазифалари ва функциялари

Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунчилик муаммоларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, қонун ижодкорлигининг илмий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги таъсирини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини оширишга кўмаклашиш;

ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепцияларини ишлаб чиқиш;

парламентаризм, халқаро парламентлараро ташкилотлар ва хорижий парламентлар иши тажрибасини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини

такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, уларни имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажарилишини ўрганиб бориш.

Институт ўз зиммасига юклатилган вазифаларни қуйидаги функцияларни амалга ошириш йўли билан бажаради:

қонун ҳужжатларини, уларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таҳлил қилади, номувофиқликлар, қарама-қаршиликлар, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлайди;

қонун лойиҳалари ва амалдаги қонунлар бўйича жамоатчилик орасида сўровлар ўтказади, фуқароларнинг, жамоатчиликнинг фикр ва таклифларини ўрганиш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот киритиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаси юзасидан илмий хулоса беради, биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳалари бўйича муҳокамаларни, уларнинг тартибга солиш таъсири ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги таъсирини баҳолашни, шу жумладан, халқаро ташкилотлар, хорижий мутахассис ва олимларни жалб этган ҳолда амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, комиссияларининг, депутатлар ва сенаторларнинг қонун лойиҳалари ва қонунлар юзасидан буюртмалари бўйича қонунчиликнинг, ҳуқуқни қўллашнинг долзарб масалалари ва хорижий тажриба бўйича илмий, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларга кўмаклашади;

депутатлар ва сенаторларнинг профессионаллик даражасини оширишга қаратилган семинарлар ва “давра суҳбатлари”ни, шунингдек қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этади, шундай тадбирларда, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этади;

қонунларнинг тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш, қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда фундаментал, амалий ва инновацион, шу жумладан, қонунчиликни, унинг тармоқлари ва институтларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепцияларини ишлаб чиқади;

илмий-амалий тадқиқот материаллари, миллий ва хорижий қонунчиликнинг қиёсий таҳлили асосида қонун ҳужжатларининг шарҳларини, шунингдек мавзули шарҳларни тайёрлайди ва нашр этади;

Институт ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, мамлакатдаги илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятининг

жорий ва истиқболга мўлжалланган режаларини тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятининг

самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техникавий воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини, ишларни ташкил этишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни ривожлантиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш мақсадида парламент дипломатияси концепциясини ишлаб чиқиш учун зарур бўладиган ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва узоқ муддатли “йўл харита”ларини ишлаб чиқишда кўмаклашади;

хорижий давлатларнинг парламентлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий равишда тадқиқотлар олиб боради;

қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш муаммоларини ва хорижий тажрибани ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган илмий, ахборот-таҳлилий материалларни, таклифларни ҳамда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, уларнинг қўмита ва комиссиялари кўриб чиқиши учун киритади;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришиш устидан Олий Мажлис Сенати томонидан олиб бориладиган мониторинг жараёнларида иштирок этади, мониторинг натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига (KPI) эришиш юзасидан ахборот-таҳлилий жиҳатдан кўмаклашади;

халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари, олимлар ҳамда мутахассислар билан илмий ва амалий алоқаларни ўрнатади ҳамда ривожлантиради, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиб чиқишда иштирок этади.