ИШ РЕЖА
2019 йилдаги устувор вазифа ва йўналишлар:
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат Дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда Олий Мажлис палаталарига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йил 28 декабрдаги Мурожаатномасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;
Норма ижодкорлиги фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш;
Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Қонунчилик базасини тизимлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Парламент фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ахборот-таҳлилий маълумотномаларни харита, визуализация ва инфографик тарзда тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш;
Хорижий мамлакатлар парламентларининг илмий-тадқиқот хизматлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш;
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни янада ривожлантириш каби устувор вазифаларни амалга ошириш.