Қонунчилик муаммолари ахборотномаси
«ҚОНУНЧИЛИК МУАММОЛАРИ АХБОРОТНОМАСИ»
ЖУРНАЛИ ҲАҚИДА
«Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» илмий-амалий журнали 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 12-бандидаги устувор йўналишлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2020 йил 25 сентябрдаги 480–IV/ҚҚ-131–IV-сонли Қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2020 йил 30 ноябрда 1135-рақам билан рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси (ОАК)нинг юридик ва сиёсий фанлар бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Даврий нашрнинг асосий мақсади – қонунчилик муаммолари, норма ижодкорлиги ва парламентаризм соҳаларидаги илмий-амалий тадқиқот материаллари, илмий, миллий ҳамда хорижий қонунчиликнинг қиёсий таҳлилини ўз ичига олган мақолаларни кенг ёритиб бориш орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунларнинг илмий асосларини мустаҳкамлаш ва парламент фаолиятининг самарадорлигини оширишдан иборат.
Журнал йилига 4 (ҳар чоракда бир) марта чоп этилади.
«Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» илмий-амалий журналига мақола топшириш тартиби ва талаблари
мақолалар ҳар чоракдаги иккинчи ойнинг 15 кунига қадар қабул қилинади;
мақолалар ўзбек (лотин ёзувига асосланган алифбода), рус ва инглиз тилларининг бирида ёзилган бўлиши ҳамда Telegram ижтимоий тармоғи орқали https://t.me/lpriuz_info ёки info@lpri.uz манзилига электрон шаклда юборилиши мумкин;
статистик ва ҳаволаки маълумотлар ҳамда иқтибослар тўғрилиги учун муаллиф жавобгар эканини унутмаган ҳолда, долзарб мавзуларда ҳамда илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар келтирилган мақолалар тақдим этилиши лозим;
мақола матни MS WORD матн муҳарририда, А4 шаклда юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилган ҳолда, Times New Roman шрифтида, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда, ҳажми 6 бетдан 10 бетгача бўлиши керак;
мақоланинг сарлавҳаси, муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ва илмий унвони, иш (ёки ўқиш) жойи ва лавозими, аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлиқ кўрсатилиши ҳамда ушбу тиллардаги таржималар матни ва мазмуни бир-бирига мос бўлиши шарт;
таҳририятга келиб тушган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди, шунингдек таҳририят талабларига жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди.
Энг кўп ўқилган
- Мактаб битирувчиларига табрик! (7 756)
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105 ва 116-моддасига таклифлар (4 551)
- Низоларни муқобил ҳал қилиш (3 975)
- Парламентлараро Ассамблея – ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида (3 437)
- 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади (2 418)