«МЕНИНГ ФИКРИМ» ПОРТАЛИ – Қонунчилик муаммолари институти

“Mening fikrim”

веб-портали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш ва демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини татбиқ қилиш мақсадида Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш бўйича билдирган ташаббуси билан, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг 2018 йил
2 апрелдаги № 1600-III/КҚ-322–III-сонли Қўшма Қарори асосида “Mening fikrim” веб-портали 2018 йил 20 апрелда ташкил этилган.

Веб-порталнинг модератори этиб Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти белгиланган.

Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш борасида кўплаб имкониятларни яратди. Ушбу веб-порталнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш қонунларнинг ижтимоий муносабатларга мослашувчанлигини таъминлаш, уларнинг сифат жиҳатидан такомиллашувига хизмат қилади.

5/5