Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, 2021 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ерларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги, мудофаа ташкилотлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ижтимоий муассасаларга берилган фойдаланишидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ваколатларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов