Барқарор ривожланиш мақсадлари ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда ижтимоий аҳамиятга молик устуворликларини парламент йўли билан таъминлаш – Парламент тадқиқотлари институти
Мақолалар Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида сўзлаган нутқида, бир қатр ташаббусларни билдирди, уларнинг бири – БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламент ролини оширишга қаратилган махсус резолюциясини қабул қилиш .

Маълумки, 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саммити 2015 йилдан кейинги даврига Ривожланиш соҳасидаги кун тартибини маъқуллади ва 2030 йилгача даврга Барқарор ривожланишнинг 17 мақсадлари(кейинги ўринларда – БРМ )ни белгилаб берди. Мазкур хужжатни қабул қилишнинг асосий мақсади жаҳон ҳамжамияти томонидан “инсониятни қамбағалчиликдан кутқариш ва сайёрани даволаш“ деб эълон қилинди.

Ушбу хужжат ривожланишнинг саккизта ҳалқаро мақсадларини белгилаган Мингйиллик ривожланиш мақсадлари, яъни 2000 йилда БМТнинг 193 аъзо мамлакатлари ва, энг камида, 23 ҳалқаро ташкилотлар 2015 йилгача рўёбга чиқаришга келишилган ҳалқаро хужжат тўла бажарилганидан сўнг қабул қилинди. Мазкур мақсадлар энг паст қамбағалчилик даражасини камайтириш, болалар ўлимини қисқартириш, эпидемологик касалликлар, жумладан СПИДга қарши курашни, шунингдек ривожланиш мақсадида бутун жаҳон ҳамкорликни ўз ичига олган.

Юртбошимизнинг ташаббуси муносабати билан БРМ рўёбга чиқариш борасида мамлакат парламентимизнинг роли ҳақида масала алоҳида долзарбликни ва муҳимлигини ташкил этади.

Маълумки, БРМни изчил рўёбга чиқариш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2018 йил 20 октябрда Барқарор ривожланиш соҳасида 16та Миллий мақсадларни ва уларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ 127 вазифаларни тасдиқлади. Мазкур мақсадлар ва вазифалар мамлакатнинг барқарор ривожланишни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсати, шу жумладан парламент фаолиятининг самарадорлик мезонлари хисобланади.

Шак-шубҳасиз, мамлакат парламенти томонидан БРМларни рўёбга чиқаришнинг асосий ва бош услуби ёки воситаси унинг қонунчилик фаолиятидир.

Барқарор ривожланиш соҳасида миллий мақсадлар қабул қилинганлигига деярли икки йил мобайнида Оий Мажлис томонидан аҳолининг кам таъминланганлик даражасини барча ҳудудларда қисқартириш, озиқ-овқат ҳавфсизлигини мустахкамлаш ва қишлоқ ҳўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш ва фуқароларнинг фаровонлигига кўмаклашиш, сифатли таълим тизимини шакллантириш, ишлаб чиқаришдаги бандликни ва иш ўринларни ташкил этишни ошириш асносида барқарор ва ҳар томонлама иқтисодий ўсишга кўмаклашиш, барқарор ривожланиш соҳасидаги бошқа мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасида кўплаб қонунларни қабул қилди. Улар сирасида, “Инвестиция ва инвестицион фаолият тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги, “Фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонунларни келтирсак бўлади.

Шу билан бирга, БРМга, шу жумладан парламентнинг қонунчилик фаолияти ёрдамида эришган ва инсоният ривожланишнинг энг юқори индексига эга бўлган мамлакатларнинг тажрибаси барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида белгиланган миллий мақсадлар ва вазифаларга эришиш борасида парламентнинг кейинги қадамларини белгилаш бўйича бир қатор тавсияларни шакллантириш имконини беради.

Чунончи, энг ривожланган демократик мамлакатларнинг парламент амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, БРМга эришиш борасида устуворликлардан бири сифатида ижтимоий сиёсат эътироф этилмоқда. Бу ҳолат АҚШ, Буюк Британия, Германия, Норвегия, Дания, Финляндия, Канада, Янги Зеландия, Япония, Корея Республикасининг давлат сиёсатида ёрқин намоён бўлмоқда.

Ушбу мамлакатларнинг ижтимоий соҳада БРМга эришиш борасидаги тажрибасини инобатга олган ҳолда, парламентимиз томонидан миллий БРМларни рўёбга чиқариш борасида қўйидаги устуворликларни белгилаш мумкин.

Биринчидан – қонун йўли билан сифатли таълимни таъминлаш ва бутун ҳаёти давомида ўқишни рағбатлантириш.

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий ривожлантириш стратегияси таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги давлат лойиҳаларида (дастурларида, Ҳаракат режаларида) белгиланган ижтимоий сиёсатнинг аниқ чора-тадбирлари орқали амалга оширилади.

Мазкур йўналишда айниқса оҳирги уч йил давомида ҳақиқатдан ҳам таъсирчан ислоҳатлар амалга оширилди. Жумладан, мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди ва замонавийлаштирилди, унда болаларни таълим бериш ва тарбиялашнинг замонавий шакллари ва методлари жорий қилинмоқда. Олий ўрта ва маҳсус таълим тизими батамомила янги замонавий аснога қўйилди.

Юқорнида таъкидланганидек, янги таҳрирдаги“Таълим тўғрисида”ги, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги, “Фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниб, уларда айниқса ҳозир биз бошимиздан кечираётган пандемия асоратларини инобатга олувчи узлуксиз таълим тизимини яратиш ҳақидаги нормаларни ўз ичига олган “бутун умр билим олиш” принципи ўз ифодасини топди. Қонунчилик чора-тадбирлари ёрдамида қўшимча касбий таълимни кенгайтиришга ҳуқуқий асослар яратилди, дистанцион таълим, интерактив таълимнинг турли шакллари мустахкамлаб қўйилди. Таълим ва фан, таълим ва амалиёт ўртасида интеграция механизмлари жорий қилинди.

Шу билан бирга, иқтисодиёт ва бошқа ҳаёт соҳаларнинг замонавий эхтиёжларини инобатга олсак, студентларни булғуси касбнинг кўникмаларига ўргатиш асосида амалга оширилаётган кадрларнинг тайёрлашнинг ғарб моделига ўтишни қонун доирасида мустахкамлаш масаласини парламент томонидан ўрганиб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Таълимнинг рақобатбардошлигини ошириш ва бу борада барча учун қулай имкониятлар яратиш, таълимни жаҳонда юз бераётган ўзгаришларга, жамиятнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос келадиган ўзини-ўзи ривожлантирувчи тизимга айлантириш соҳасида ҳам парламентарийлар олдида инсон тараққиёти принципларини таъминлаш каби долзарб вазифалар ўзининг кескинлиги ва муҳимлиги билан кўндаланг бўлиб турибди.

Иккинчидан – ўсиб келаётган авлод ва энг аввало, оғир турмуш шароитларида ўсаётган ҳимояга муҳтож болалар тоифалари давлатнинг, айниқса мамлакат олий вакиллик органининг алоҳида ғамхўрлигига муҳтож. Бундай тоифадаги болалар жумласига етим болаларни, ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларни, руҳий ва жисмоний ривожланишда нуқсонларга эга болаларни; қочоқлар ва бир жойдан бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлган оилаларнинг болаларини; фавқулодда вазиятларда қолган болаларни; ота-онасининг моддий шароити оғирлиги сабабли вақтинчалик стационар муассасаларда бўлиб турган болаларни; ижтимоий таъминотдаги гўдаклар уйида, болалар уйлари ва мактаб-интернатларида, болалар уй-интернатларида бўлиб турган ва тарбияланаётган болаларни киритиш мумкин.

Мазкур йўналишда мазкур аҳоли қатламларинингт ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ва тўла таъминлашга қаратилган махсус қонунларни қабул қилган скандинав мамлакатлари, Япония, Сингапур мамлакатларнинг ижобий тажрибаси парламентимизнинг эътиборига моликдир.

Учинчидан – эркаклар ва аёллар учун муносиб иш ўринларни яратиш, одамларнинг меҳнат қилиш, ўз меҳнатига яраша ҳақ олиш ва нормал меҳнат шароитларига эга бўлиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ масалалар.

Мамлакатда оҳирги йиллар мобайнида барча жойларда қўшимча иш ўринларни яратиш, ишчиларнинг меҳнатини яхшилаш ва моддий рағбатлантириш чоралари ошириш борасида Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган бир қатор ташаббуслари ҳаётга тадбиқ этилди.

Ҳозирги кунда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда, мазкур қонунлар мажмуасида фуқароларнинг янги меҳнат шакллари: масофавий ва узоқдан амалга оширилаётган иш, ўз-ўзини банд қилиш, ўй меҳнати ва бошқа иш шакллари қонун йўли билан тартибга солинади.

Шу билан бирга, кўплаб хориж мамлакатлари (Германия, Франция, бошқа европа мамлакатлари, Малайзия) БРМ эришиш қонун даражасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизими мустахкамлаб қўйилди. Бу борада Юртбошимизнинг минимал ҳаёт даражаси ва истеъмол саватини қонун даражасида белгилаш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада қонун нормаларида иш ҳақи миқдорларини белгилаш вақтида нафақат ходимнинг, балки унинг оила аъзоларининг сарф-харажатларини ҳам назарда тутиш муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнат салоҳиятини ривожлантиришга кетадиган сарф тарбия, соғлиқни сақлаш, таълим ва касбий тайёргарликка кетадиган харажатлардан ташкил топишини ҳам унутмаслик лозим.

Бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, жиддий норматив-ҳуқуқий ечимлар зарур, шу жумладан, “Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши таклиф этилади. Бундай қонун ривожланган мамлакатларда бўлгани каби меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашни жорий этиш нормаларини ўзида ифода этиши мумкин.

Хорижий парламент амалиёти (масалан, Финляндия, Австрия, Корея Республикаси, Ҳитой)ни инобатга олиб, ишлаб чиқаришда содир бўлаётган бахтсиз ҳолатлар натижасида ўлим ва тан жароҳатларини олиш сонини қисқартишга, касбий касалликларни профилактикаси ва ўз вақтида аниқлашга қаратилган меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича қонунчилик чоралар дастурини ишлаб чиқиш алоҳида долзарбликни ташкил этади.

Касбий хавф-хатарларга баҳо бериш ва уларни бошқаришнинг янги услублари XXI асрда меҳнат хавфсизлигининг концептуал моҳияти бўлиб, ушбу услублар ишлаб чиқариш соҳасининг хавфли ва зарарли омилларини, ходимларнинг бутун меҳнат фаолияти давомида меҳнатга қобилиятлилиги даражаси ва пенсионерлар саломатлигининг ҳолати нуқтаи назаридан юқорида тилга олинган омилларнинг узоқ муддат давом этадиган оқибатларини мониторинг қилишнинг комплекс усулларини ўз ичига олади. Меҳнат шароитлари ва уни муҳофаза қилишни бошқаришнинг мутлақо янги, анчайин мураккаб механизмини ўзаро боғлиқ ва бир вақтнинг ўзида ўтказиладиган чора-тадбирлар, шу жумладан, қонунчилик тусидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш асосида вужудга келтириш мумкин.

Тўртинчидан –соғлом ҳаёт тарзини таъминлаш ва барчанинг ҳар қандай ёшдаги фаравонликка эришишда кўмаклашиш.

Ҳорижий мамлакатлар парламентларнинг бу йўналишда алоҳида эътибор қаратадиган масала – фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳисобланади.

Бу борада мамлакатимизда қатор муҳим ташаббуслар амалга оширилди, жумладан, соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ қилинди, 2019-2025 йиллар мобайнида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди ва ҳозирда самарали рўёбга чиқарилмоқда, мазкур соҳада амалга қиладиган барча қонунларни ўз ичига олган ва ривожланган мамлакатларнинг ҳориж медицинасининг энг ижобий нормалари ва амалиётларини имплементация қилган Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, инсоният ривожланишининг юқори индексига эга бўлган энг ривожланган мамлакатларнинг амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, оналар ва болалар ўлими даражасини пасайтириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини, болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини мустахкамлаш каби БРМ эришиш учун қўйидаги қонунчилик чораларни кўриш мақсадга мувофиқ:

Аҳолининг соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқини таъминлаш соҳасида ҳам парламент фаолиятининг устувор вазифаларини белгилаб олиш мумкин. Бундай вазифалар жумласига қуйидагилар киради:

ҳомиладорлик ва туғиш вақтида аёлларга, шунингдек чақалоқларга бепул ва сифатли тиббий ёрдамни таъминлаш;

репродуктив саломатлик технологияларидан, шу жумладан, ёрдамчи репродуктив технологиялардан барчанинг фойдаланишини ва улар ёрдамида сифатли даволанишини таъминлаш;

мактаб ўқувчилари, бошланғич ва ўрта касбий таълим муассасаларининг ўқувчилари ва олий ўқув юртларининг талабалари кунига икки марта сифатли овқатланишини, шу жумладан, кам таъминланган оилалар болаларининг икки марта бепул овқатланишини таъминлаш;

таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни мажбурий қилиб қўйиш ва шуғулланиш соатларини кўпайтириш бўйича қонунчилик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарур.

Барқарор ривожланишнинг мазкур мақсадларига эришиш учун қўйидаги қонунчилик чораларни кўриш мақсадга мувофиқ:

жамиятда чекиш ва алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилинишини камайтиришга ҳамда тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар сифати устидан назоратни кучайтиришга, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол қилишни тартибга солишга, таълим муассасаларида болалар ва ўсмирлар алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишига йўл қўймасликни назарда тутувчи дастурларни амалга оширишга қаратилган қонун нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш;

аҳоли, шу жумладан болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш, жисмоний тарбия, туризм ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, дам олиш вақти ва бўш вақтни соғлом ва қизиқарли ўтказишни ташкил этиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни қонунчилик орқали таъминлаш;

қонун ҳужжатлари ёрдамида ногиронлик профилактикасини таъминлаш, ногиронлар учун тўсиқларга дуч келмайдиган турмуш муҳитини яратиш, уларнинг тиббий, ижтимоий ва меҳнат реабилитацияси ҳамда жамиятга интеграциялашувини таъминлаш;

амал қилиб турган қонун ҳужжатларига санаторий-курорт ташкилотлари ва соғломлаштириш муассасалари томонидан тақдим этиладиган соғломлаштириш ва реабилитация қилишнинг комплекс дастурларини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашга, сифатсиз ва қалбаки фармацевтика маҳсулотлари муомалада бўлишининг олдини олишга қаратилган қонунчилик чораларни кўриш масалалари ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт аҳоли саломатлигига, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатиши барчага аён. Бу борада ҳозирги вақтда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларини ҳал этишга нисбатан давлат ёндашувининг ўзи ҳам ўзгарганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Болалар саломатлиги ва ривожланишига, ёшлар тарбиясига, кўпгина ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг воситаси сифатида спортнинг аҳамиятига тааллуқли масалаларга давлат томонидан эътиборнинг кучайганлиги мамлакатимизда спорт соҳасида жиддий ўзгаришлар қилиш учун асосий заминга айланди.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спортнинг роли ошган, спорт соҳасида юқори натижаларга эришилган ҳозирги босқичда мамлакатимизда юқори малакали спортчиларнинг, профессионал спортчиларнинг ижтимоий ҳолатини ҳуқуқ нормалари, қонунчилик орқали аниқ тартибга солишга бўлган талаб ортиб бормоқда.

Бешинчиданоила институтини қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаш. Қатор мамлакатларда (Германия, Франция, Сингапур) БРМ эришиш мақсадида давлат оила сиёсатининг мақсадлари, принциплари, устуворликлари ва аниқ чора-тадбирларни белгиловчи маҳсус қонун қабул қилинганлиги эътиборга сазовор деб ҳисоблаймиз.

Ушбу мамлакатларнинг амалиётини инобатга олган ҳолда мазкур соҳадаги қўйидаги қонунчилик вазифаларини бажариш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

оилаларнинг мактабгача тарбия болалар муассасалари хизматларига бўлган эҳтиёжини, бундай хизматлардан барча тоифадаги оилалар фойдаланиши учун имкониятларни тўлиқ таъминлаш;

яшаш жойларида болаларнинг ривожланишини таъминлаш учун ижтимоий инфратузилмани (болалар мактабгача тарбия муассасаларини, таълим муассасаларини, шу жумладан мусиқа, бадиий, спорт ва бўш вақтни фойдали ўтказиш масалалари билан шуғулланувчи муассасаларни) мустаҳкамлаш.

Парламент фаолиятининг санаб ўтилган ва бошқа чора-тадбирлари, сўзсиз, Олий Мажлиснинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга қодир.

А.Р.Акилов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Қонунчилик муаммолари ва парламент
тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи,
юридик фанлари докторни, профессор

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan