Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
Умумий маълумот
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқолтлари институти (ҚМПТИ) – давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасадир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (ҚМПТИ) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини ташкил этиш тўғрисидаги» Қўшма қарорига мувофиқ ташкил топган.
Институт фаолияти
Қонунчилик муаммолари институти ўз фаолияти давомида қуйидагиларни амалга оширади:
- қонунчилик муаммоларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, қонун ижодкорлигининг илмий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги таъсирини ўрганиш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини оширишга кўмаклашиш;
- парламентаризм, халқаро парламентлараро ташкилотлар ва хорижий парламентлар иши тажрибасини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
- миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, уларни имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажарилишини ўрганиб бориш.