Халқаро ҳамкорлик
Хорижий парламентлар иши тажрибаси, унинг самарали шаклларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятида фойдаланиш мақсадида ўрганишлар бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
2022 йил бошидан то ҳозиргача давр мобайнида ушбу йўналишда қўплаб халқаро ташкилотлар билан учрашувлар, халқаро семинар, давра суҳбати ва конференциялар амалга оширилди.
Ҳусусан:
Хорижий ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар:
2022 йилнинг 11 январь куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (офиси директори) Пак Сунджин, 9 февраль куни USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури директори ўринбосари Р.Назарова, 3 март куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси девони Қонунчилик масалалари бошқармаси маслаҳатчиси Ан Ёнг Хун, Bestian Soft Co., Ltd.нинг бош ижрочи директори Янг Мун Мо, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (KOICA) вакили Ш.Шукуров, 25 март куни АҚШ Халқаро республика институтининг (IRI) Евроосиё мамлакатлари бўйича директори С.Никс, 29 июль ҳамда 1 август кунлари Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ж.Туней ва ёрдамчиси Ф.Абдуллоев, 6 сентябрь куни Европа Комиссиясининг Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳалари натижага йўналтирилганлигини мониторинг қилиш миссияси бошлиғи Рахиля Нурбаева билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан учрашувлар ташкил этилди.
Қонференциялар:
2022 йил 17 май куни «Wyndham» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Самарали парламент назорати механизмларини жорий этишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Анжуман иши асносида парламент назоратини амалга ошириш механизмлари бўйича мавжуд муаммолар таҳлил қилинди ва уларнинг ечимига доир, шунингдек парламент назорати борасида самарали механизмларни жорий этиш бўйича миллий ва хорижий экспертлар, халқаро ҳамкор ташкилотларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда, илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 17 май куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Миллий Ассамблеясининг тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Covid-19 ва парламентнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги роли” мавзусида 11-халқаро онлайн конференция ўтказилди.
Тадбирда АҚШ, Польша, Таиланд, Вьетнам, Италия, Чехия, Япония, Малайзия, Нидерландия, Ўзбекистон, Эрон, Буюк Британия, Уганда, Корея, Монголия каби қатор давлатларнинг парламент тадқиқот хизматлари вакиллари иштирок этишди.
“COVID-19 ва парламентнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги роли” мавзусида жумладан, мамлакатнинг аҳолисининг оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ҳамда бу борада жамиятда қарор топган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий чора-тадбирларни кўриб чиқишдан иборат бўлган маърузани Ф.Отахонов 3-сессия давомида Институт шўъба мудири Ж.Худоберганов билан онлайн иштирок этган ҳолда маъруза қилди.
Халқаро семинар якунига кўра, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу орқали парламент фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ҳамда бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
2022 йил 25 май куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилаётган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий қўлланма” лойиҳаси муҳокама қилинди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, академик ҳамжамият вакиллари, Институт илмий-эксперт кенгаши ва экспертлар таркиби аъзолари, миллий экспертлар, мустақил изланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мунозаралар асносида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг методологик асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
2022 йил 29 сентябрь куни Бишкекда Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатасида ушбу палата ҳузуридаги Халқаро арбитраж судининг 20 йиллиги муносабати билан гибрид шаклида ўтказилган халқаро конференцида Институт директори Ф.Отахонов иштирок этди.(онлайн)