Ўтган давр мобайнида Клуб аъзолари томонидан бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама қилинди. Жумладан, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказилиб, қатор таклифлар берилди.